Uzum Click тўлов тизими билан бирлашишдан воз кечиб, ўз экотизимида хизматларни ривожлантиришга эътибор қаратишга қарор қилди. Бу ҳақда компаниянинг пресс-релизида айтилади.
«Компания ўз платформаси доирасида финтех ва электрон тижорат хизматларини янада ривожлантиришни режалаштирмоқда, бу бир томондан максимал самарадорлик ва ягона эътиборни таъминлаш, иккинчидан эса маҳсулот, бренд ва реализацияни тўлиқ назорат қилиш имконини беради», — дейилади хабарда.
«Йил давомида Uzum финтех жамоасини кучайтирди ва активларни сотиб олиш ва бирлаштириш жараёнларини якунлади. Буларнинг барчаси экотизимга М&А операциялари (қўшилиш ва сотиб олиш) орқали эмас, балки органик равишда ривожланиб, жорий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш имконини беради», — дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июнь ойида Uzum ва Click бирлашиши эълон қилинганди. Ўшанда таъкидланганидек, интеграция резидентларга молиявий хизматлар ва кенг турдаги товарлардан фойдаланиш имкониятини бериши керак эди.