
Узум Маркет ва БМТТД (УНДП) 200 дан ортиқ аёлга тадбиркорлик асосларини ўргатди
Ўзбекистонда БМТТД билан ҳамкорликда амалга оширилган таълим лойиҳаси доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёки Uzum Маrket'да фаол ишлаётган аёллар учун бир қатор маҳорат дарслари ўтказилди. Лойиҳа икки ой давомида Тошкент шаҳрида 200 дан ортиқ хотин-қизларга таълим берди.