Япония санкцияларга дучор бўлган компаниялар рўйхати кенгайтирилганини эълон қилди. Унинг таркибига Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Ўзбекистон корхоналари кирди. Улар Россияга қарши киритилган чекловларни бузмоқда. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Маълумки, Япония санкциялари Россиядан мингдан ортиқ одам ва 120 дан ортиқ ташкилотга таъсир қилган. Ҳозир айрим компанияларнинг активлари музлатилган. Рўйхатда деярли 800 га яқин товарлар ва технологияларни Россияга экспорт қилиш ҳам тақиқланган. Двигатель ҳажми 1,9 литрдан ортиқ бўлган автомобилларни, шунингдек, гибрид автомобилларни Россияга етказиб бериш мумкин эмас.
«Катта еттилик саммитида биз учинчи мамлакатлар компанияларини ўз ичига оладиган янги санкциялар пакетини жорий этиш масаласини кўриб чиқаётганимизни айтдик», — деди Хаяси. «Биз Хитой, Ҳиндистон, БАА ва Ўзбекистон компанияларига нисбатан чоралар кўряпмиз».