Mavzuga oid materiallar: санкциялар

Марказий Осиё компаниялари санкциялар таъсирида: Буюк Британия ва АҚШ Россияни қўллаб-қувватлаганлик учун чораларни кучайтирмоқда

Dunyo

Буюк Британия томонидан киритилган санкциялар Uzstanex LLP ва The Elite Investment Group компанияларига ҳам таъсир кўрсатди. Шунингдек, санкциялар рўйхатига CPS Energy LLP, TOO TawKZ va Rabadaziya LLP ҳам киритилди. Бу компаниялар Украинани беқарорлаштиришга қаратилган ускуналарни Россияга етказиб беришда иштирок этганлиги боис шубҳа остига олинган.

Яна икки ўзбек компанияси АҚШ санкцияларига учради

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг икки компанияси — Uzstanex ва The Elite Investment Group АҚШ санкцияларига учради. Молия вазирлиги ушбу компанияларни Россияга «юқори устувор» товарлар етказиб берилиши кузатилгани сабабли рўйхатга киритди.

Япония Ўзбекистонни Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтгани учун жазолаши мумкин

O‘zbekiston

Токио Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Ўзбекистон компанияларига қарши янги санкциялар пакетини жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Айни пайтда Япония санкциялари мингдан ортиқ одамга, Россиядан 120 та ташкилотга ва 800 га яқин турдаги товарлар ва технологияларга таъсир кўрсатмоқда.