Тергов қўмитаси Владивостокдаги соҳилда қизни гуруҳ бўлиб зўрлаганликда гумон қилинган ўзбекистонлик беш муҳожирни ҳибсга олди.
Тергов маълумотларига кўра, кафе ходимига ҳужум Владивосток чеккасидаги машҳур дам олиш маскани Шамора пляжи (расмий номи Лазурная кўрфази) ҳудудида содир бўлган.
«Лазурная кўрфази ҳудудидаги кафе ёнида номаълум шахслар пичоқ билан қўрқитиб, шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этишган», — дейилади ИИВ вилоят бошқармаси хабарида.
Тергов қўмитасининг қўшимча қилишича, тергов доирасида гумонланувчиларнинг Россия ҳудудида бўлиши қонунийлиги текширилади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабарларида жабрланган қизнинг аҳволи кўрсатилмаган, жароҳатлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Гуруҳ бўлиб зўрлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.