Head Hunter платформасига кўра, мактаб ўқувчилари, талабалар ва бошқа иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар ёзги тўлиқсиз иш кунидан ойига ўртача 1,5 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача даромад олиши мумкин.
Энг юқори маош логистика соҳасида таклиф этилади — қарийб 3 миллион сўм.
Май ва июнь ойининг биринчи ярмида иш стажига эга бўлмаган шахслар учун HHʼда 3,5 мингта бўш иш ўринлари эълон қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпдир.
Тўлиқ бўлмаган ишларнинг энг машҳур турлари этказиб бериш хизматлари, далаларда мавсумий ишлар, болалар оромгоҳларида маслаҳатчиларга ёрдам бериш ва репетиторликдир.
CEOWORLD журнали маълумотларига кўра, Ўзбекистон иш ҳақи бўйича 119-ўринда эканлиги ҳақида аввалроқ ёзган эдик.