Ўзбекистон иш ҳақи бўйича жаҳон рейтингида 119-ўринни эгаллади. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил қилади. Ҳамдўстлик мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон саккизинчи ўринни эгаллади.
CEOWORLD журнали маълумотларига кўра, дунёдаги энг юқори маош Швейцарияда тўланади — 8100 доллар. Иккинчи ўринда 6633 доллар маош билан Люксембург, учинчи ўринда эса 6455 доллар маош билан АҚШ жойлашган.
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади, бу МДҲ давлатлари орасида ўртача кўрсаткичдир. МДҲ давлатлари орасида иш ҳақи бўйича рейтингда Ўзбекистон саккизинчи ўринни эгаллади. Рейтингда 2159 доллар маош билан Россия етакчилик қилди. Ундан кейинги ўринлари Қозоғистон ($673), Туркманистон ($654), Беларусь ($621), Арманистон ($541), Молдова ($508) ва Озарбойжон ($494) эгаллади. Рейтингда кейинги ўринларда 228 доллар маош билан Қирғизистон ва 169 доллар маош билан Тожикистон жойлашган.
Дунёдаги энг паст иш ҳақи Лесотода 24 доллар, Анголада 27 доллар ва Малавида 31 доллар қайд этилган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йилнинг биринчи чораги учун Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи юқори ва паст бўлган касблар рейтингини эълон қилганди.