Рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси сайланди

O‘zbekiston

Ҳалилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди. Овоз бериш якунлари бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Пресс-служба Сената Олий Мажлиса

Сенатнинг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Хабарингиз бор, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддаси ҳамда 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Сенат томонидан сайланади.

Сенаторлар мазкур масала юзасидан ўз муносабатларини билдирди ҳамда Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди.

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Mavzuga oid materiallar