Апелляция суди «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Мунира Кариева томонидан тўланган 2,5 миллиард сўм жабрланувчилар ўртасида бўлинади.
«Daryo»нинг ёзишича, етти нафар судланувчининг апелляцияси рад этилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни суд қуйидаги жазоларни тайинлаган эди:
Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевга 18 йиллик қамоқ;
Ўринбосарларига 16 йиллик қамоқ;
«Quramax» дори импорт компаниясининг собиқ директорига 20 йиллик қамоқ жазоси.
Эслатиб ўтамиз, Журабек Лабораториес йирик фармацевтика компанияси директори Мунира Кариева ўғли Сардор Кариевни қутқариш учун «Док-1 Макс» сиропидан ҳалок бўлган болаларнинг оилаларига 75,6 миллиард сўм тўлашга тайёрлигини маълум қилганди. Жабрланувчиларнинг айтишича, агар Сардор Кариевнинг онаси етказилган зарарни қопласа, унга ҳам, бошқа судланувчиларга ҳам даъволари қолмайди.