Ўзбекистон фуқароси, 1998 йилда туғилган Шавкат Йўлдошев Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясида хизмат қилгани учун 6 ойга ҳукм қилинди.
Шавкат Россияга мавсумий ишчи сифатида кетган. Дастлаб қурилишда ишлаган, кейин еса гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган. У Россияда гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, 7 йилга озодликдан маҳрум етилган.
Қамоқхонада Шавкатга «Вагнер» сафига қўшилиш таклиф қилинади. У рози бўлади ва 2022 йилдан 2023 йилгача 6 ой давомида вагнерчилар таркибида Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашди.
Украинадаги урушда қатнашгани учун собиқ наркотик сотувчиси "Жасорат учун" медали билан тақдирланган.
Шавкат Йўлдошев Ўзбекистонга қайтгач, хусусий ҳарбий компания сафларида ноқонуний хизмат қилгани учун судланган.
Оҳангарон шаҳар суди [ҳужжат таҳририятда мавжуд] собиқ «вагнерчи»ни давлат даромадининг 20 фоизи ушлаб қолинган ҳолда 2 йил 6 ойга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди.