Қибрайда хусусий корхона раҳбари тадбиркордан тендерда ғолиб чиққани учун 4 миллиард сўм талаб қилди.

O‘zbekiston

Тошкент вилояти Қибрай туманида хусусий корхона раҳбари сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича тендерда ғолиб чиққан тадбиркордан 4 миллиард сўм сўради. Эркак 30 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинган.

Тошкент вилояти Қибрай туманида сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича тендер ўтказилиши билан боғлиқ ҳодиса юз берди. Хусусий корхона раҳбари ўзининг таниш мансабдор шахслари орқали тадбиркордан тендерда ғолиб чиққани учун 4 миллиард сўм талаб қилган. Мақсад Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида қурилаётган «Янги Наманган»ни ичимлик суви билан таъминлаш эди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида хусусий корхона раҳбари 30 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу жиноятга Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбари ҳам алоқадор экани маълум бўлди. У ушланиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Mavzuga oid materiallar