Mavzuga oid materiallar: тендер

Кўпроқ давлат харидлари «махфий» белгиси билан белгиланади: янги коррупция схемаси?

O‘zbekiston

«Ревизор» Тelegram-канали муаллифи давлат харидларини «махфий» белгиси билан белгилаб, жамоатчиликдан яшириш ҳолатлари кўпайганига эътибор қаратди. Баъзи буюртмалар, масалан, чакана ва улгуржи савдо, шунингдек, автомобилларни таъмирлаш, «давлат сирига тегишли ва махфий хусусиятга эга бўлган харидлар» остида яшириниб, бемаъни кўринишга эга. Антикор вазиятни ўрганишни бошлади.

Тошкент метрополитенидаги «супер-қиммат» эскалаторлар учун изоҳ берилди

O‘zbekiston

Тошкент метрополитенида журналистлар ва ишбилармонлар эскалаторларни юқори нархда сотиб олишда айбланаётганига изоҳ берилди. Метрополитеннинг таъкидлашича, саккизта эскалатор тўлиқ юклама билан кунига 20 соат узлуксиз ишлай оладиган қурилмалардир.

«Наманган сув таъминоти» тендерларида 846 млн сўмлик ҳуқуқбузарликлар аниқланди

O‘zbekiston

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан «Наманган сув таъминоти»га нисбатан маъмурий баённома тузилиб, судга берилган. Идора томонидан 846,1 миллион сўмлик 36 та тендер лотларида қоидабузарликлар аниқланган.

Тендерда «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузгани учун «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш очилди

O‘zbekiston

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти қарийб 4,8 млрд сўмлик иккита тендер ўтказганда «Рақобат тўғрисида»ги қонун бузилиши йўл қўйганини аниқлади. Компанияга нисбатан иш очилган.

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ ходимлари қонунни бузди — Рақобат қўмитаси

O‘zbekiston

Рақобат қўмитасига кўра, Ўзбекистон ЙҲХХ томонидан тендер ўтказишда қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган. Июнь ойида бошқарма томонидан йўл белгилари учун бўёқ ва шиша буюмлар харид қилиш бўйича 26,5 млрд сўмлик тендер савдолари ўтказилган.

UzAuto қариндошлар ўртасида миллиардлик тендер «ўйнади»

O‘zbekiston

«UzAuto Motors» АЖ автомобилларнинг олд эшиклари учун бутловчи қисмларни харид қилиш бўйича тендер ўтказди. Танловда фақат бир-бирига боғлиқ бўлган иккита компания иштирок этди. Баъзи маълумотларга кўра, компаниялар эгалари ота ва ўғилдир. Ваколатли идоралар ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

Қибрайда хусусий корхона раҳбари тадбиркордан тендерда ғолиб чиққани учун 4 миллиард сўм талаб қилди.

O‘zbekiston

Тошкент вилояти Қибрай туманида хусусий корхона раҳбари сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича тендерда ғолиб чиққан тадбиркордан 4 миллиард сўм сўради. Эркак 30 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинган.