Ўзбекистонда Марказий ҳаво ҳаракатини бошқариш мажмуаси қурилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди «Ўзаэронавигация» маркази директори Дониёр Жумаев.
Мажмуани лойиҳалаш бўйича ишлар аллақачон якунланган бўлиб, яқин кунларда мазкур лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланади.
Бундан ташқари, яқин вақт ичида Андижон ва Наманган аеропортларида ҳаво ҳаракатини бошқариш учун замонавий миноралар қурилишини бошлаш режалаштирилган.