Бугун туман ҳокими Анвар Сайфутдинов Тарас Шевченко кўчасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Йиғилиш аввалида ҳоким Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли қарорига мувофиқ, жозибадор ва фаол туристик муҳит ва хизмат кўрсатишни яратиш мақсадида 24 соатлик кўнгилочар кўча ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганини айтди.
Ушбу сайёҳлик кўчасининг ишга туширилиши тадбиркорлар даромадини ошириши таъкидланди. Тадбиркорлар лойиҳа билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.
Қурилиш ишлари давомида 15 июлдан бошлаб ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатиш, дарахтлар экиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, аудио-мусиқа тизими ўрнатиш, декоратив арк ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар , пиёдалар йўлаклари, велосипед йўлаклари ва замонавий ўриндиқлар ўрнатилади. Шунингдек, болалар майдончаси ва кўргазмали саҳна ўрнатиш режалаштирилган.