Шавкат Мирзиёев 5 август куни қисқа муддатли таътилини якунлади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов. Президент 26 июлдан бошлаб 10 кунлик танаффусга чиққан ва душанба куни ўз иш вазифаларига қайтди.
Шу ҳафтада президентнинг ижтимоий ва иқтисодий масалалар бўйича бир нечта учрашувлари режалаштирилган. Қолаверса, у Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Президент Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви ва «Марказий Осиё + Япония» саммитида иштирок этади.
Ҳафта охирида Япония бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга ташриф буюради.