Олимпия шаҳарчасида қурилиш ишлари якунланди

O‘zbekiston

2025 йилда ўсмирлар Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган Олимпия шаҳарчасида металл конструкция ишлари якунланиб, иншоотларни жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилди.

Фото: МОҚ

Тошкентда 2025 йилги Осиё ўйинлари ўтказиш учун қурилаётган Олимпия шаҳарчасида қурилиш ишлари якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

Бир кун аввал қурилиш майдонига Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов ва МОҚ бош котиби Ойбек Қосимовлар ташриф буюришди.

Фото: МОҚ

«Металл конструкция ишлари аллақачон якунланган бўлиб, объектларнинг ташқи қисмини ёпиш жараёни кетмоқда», — дейилади хабарда.

Суҳбат давомида Осиё ўйинларидан кейин объектлардан самарали фойдаланиш масаласи ҳам яна бир карра кўриб чиқилди.

Mavzuga oid materiallar