Тошкентда Yutong автобуси ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдовчига нисбатан 128-4-модда билан маъмурий баённома тузилган. Бу тақиқловчи светофор сигнали ёки светофорнинг имо-ишорасини ўтказиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида йўловчи автобуслари тезлигини 50 км/соат қилиб белгилаган. Янги тезлик чегарасига риоя этилиши автобуснинг тезроқ ҳаракатланишига имкон бермайдиган махсус дастур орқали назорат қилинади.