Ижтимоий тармоқларда Labo русумли автомашинанинг юк бўлимида шер ташилаётгани акс этган видео тарқалди. Экология вазирлигининг «Взгляд.uz»га маълум қилишича, жонивор ҳайвонот боғига олиб кетилган.
Аввалроқ Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назорат-тафтиш тезкор гуруҳи томонидан Урганч шаҳар ИИБ ходимлари билан биргаликда навбатдаги тезкор рейд ўтказилганди.
Ўтказилган рейд давомида Урганч шаҳри Ашхобод маҳалласида жойлашган фуқаро Э.С.нинг уйида ёш ёввойи шер қонунга хилоф равишда сақланаётгани аниқланди.
Шундай қилиб, видеотасвирда шерни ноқонуний эгасидан Нукус ҳайвонот боғига олиб кетиш лаҳзаси акс этган.