Тошкентда мактаб ўқувчисини футбол дарвозаси босиб кетди. У реанимация бўлимида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Vzglyad.uz»ga маълум қилди.
Ҳодиса 27 сентябрь куни кечқурун Олмазор туманидаги 134 мактаб ҳудудида содир бўлган. Қўшни 133 мактабнинг ўн биринчи синф ўқувчиларидан бири спорт майдончасида футбол ўйнаганидан кейин дарвоза тўсинига тирмашиб чиқишга қарор қилди.
Конструкция нотурғун бўлиб чиқди ва йиқилган йигитнинг устига қулаб тушди. Ўсмирнинг синфдошлари тез тиббий ёрдам чақирган, у воқеа жойига 40 дақиқадан сўнг етиб келган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, ўсмир «қорин ёпиқ жароҳати, жигар ёрилиши, жигар венаси ёрилиши, ички қон кетиши ва травматик шок» оқибатида интенсив терапия бўлимида вафот этган.
Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.