Тошкентда болани футбол дарвозаси босиб қолди
Тошкентда 11 синф ўқувчиси футбол майдонида дарвоза тагида қолиб, вафот этди. Мактаб ўқувчиси дарвоза тўсинига тирмашиб чиқмоқчи бўлди. Конструкция нотурғун бўлиб чиқди ва орқасига йиқилган йигитнинг устига қулаб тушди.