Пойтахт ҳокимлиги кўча ҳайвонларини боқишга чақирмоқда

O‘zbekiston

Тошкент ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига совуқ келиши муносабати билан уйсиз ҳайвонларга эътибор беришларини сўраб мурожаат қилди.

Фото: Vzglyad.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги совуқда уйсиз ҳайвонларга ғамхўрлик қилишларини сўраб, шаҳарликларга мурожаат қилди.

«Совуқ тушиши билан шаҳарда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайди ва биз сизнинг ҳовлиларингизда яшаши мумкин бўлган уйсиз мушуклар ва итларга эътиборингизни қаратмоқчимиз», — дейилади мурожаатда.

«Имкониятингиз ва хоҳишингиз бўлса, бошпанасиз жониворга бошпана беринг ёки уни боқинг. Шундай қилиб, сиз кичик, аммо жуда муҳим ҳаётни сақлаб қолишингиз мумкин», — дея таъкидлади шаҳар ҳокимлиги.

Бундан ташқари, ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиш ва машиналарни юргизишдан олдин уларни текшириб кўриш сўралган. Уйсиз ҳайвонлар капот остига ёки машинанинг бошқа хилват жойларига яширинишлари мумкин. «Шошманг, автомобилни кўрикдан ўтказишга бироз вақт ажратинг», — дея чақирди ҳокимлик.

Mavzuga oid materiallar