Миллий экотизим ва БМТТД қўшма таълим лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда Uzum Маркетъда ўз бизнесини бошлашни режалаштираётган ёки ривожлантираётган аёллар учун бир қатор маҳорат дарслари ўтказилди. Лойиҳа 2 ой давомида Тошкент шаҳрида 200 дан ортиқ хотин-қизларни ўқитди ва тез орада мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маҳорат дарслари ўтказилади.
- Биз учун бутун мамлакат бўйлаб аёлларнинг замонавий дунёда зарур бўлган билимлардан - молиявий ва рақамли саводхонликдан тортиб, маркетплейсда бизнес юритиш кўникмаларигача бўлишини таъминлаш муҳимдир, - деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзия. - Рақамли платформаларнинг ривожланиши катта шаҳарлар ва кичик шаҳарчалар аҳолиси, аёллар ва эркаклар, ёшлар ва кекса авлод вакиллари учун янги имкониятлар яратади. Ва бизнинг мақсадимиз Узум билан биргаликда гендер тафовутини қисқартиришга ҳисса қўшиш ва аёлларга янги кўникмаларни эгаллашга ёрдам беришдир.
- Биз маркетплейсда бизнесни ривожлантиришга катта қизиқиш борлигини, шу билан бирга, фаолият юритаётган тадбиркорлар орасида ҳам, ўз бизнесини бошламоқчи бўлганлар орасида ҳам кўряпмиз. Бутун дунёдаги маркетплейслар кичик ва ўрта бизнес учун биринчи қадамларни қўйиш, биринчи харидорларни топиш ва ўсиш осон бўлган платформага айланмоқда, - дейди "Uzum Market" бош директори Илшат Хаметов. - Бугунги кунда сотувчилар учун академиямизда таҳсил олаётганларнинг деярли ярми хотин-қизлардир, шу билан бирга, 3500 га яқин сотувчиларимиз айнан тадбиркор аёллардир ва ишонамизки, уларнинг сони фақат ортиб боради. Биз эса билим алмашиш ва ҳатто бошловчи тадбиркорлар учун ҳам қулай ва тушунарли бўлган воситаларни яратишга тайёрмиз. Кичик бизнес миллий тус олсин.
Тренинглар рус ва ўзбек тилларида онлайн ва офлайн тарзда ўтказилади.
На правах рекламы