Тошкентда 84 мингта пуллик автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Биринчи босқичда 14 минг ўрин ташкил этилади, иккинчи босқичда яна 70 минг ўрин жиҳозланади. Автотураргоҳлардан тушадиган даромад пиёдалар инфратузилмасини яхшилаш, йўллар қуриш, жамоат транспорти ва бошқаларга йўналтирилади.
Автотураргоҳларда кеча-ю кундуз видеокузатув, шунингдек, автоматлаштирилган тўлов тизимини ўрнатиш режалаштирилган.
Тадбиркорлар пуллик тўхташ жойларини яратишда иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Автотураргоҳларни ташкил этиш учун ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи Э-аукционга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳарда пуллик тўхташ жойларига тарифларни тасдиқлади. Пойтахт ҳокимлиги қарорига кўра, автотураргоҳлар бешта нарх тоифасига бўлинган.