Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буджетнома лойиҳасида 2025−2027 йилларга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини тақдим этди.
Мобил алоқа
1 январдан бошлаб мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилиниши режалаштирилган. Ушбу қадам биринчи марта 2021 йил февраль ойида эълон қилинган, 2023 йилда амалга оширилиши керак эди, аммо кейинчалик ҳукумат уни сақлаб қолишга қарор қилди.
2023 йилда жорий этилган айланма солиғининг қатъий белгиланган ставкаларини ошириш режалаштирилган. Улар 2026 йил 1 январгача амал қилади.
Газланган ичимликлар
1 апрелдан акциз солиғини таркибида шакар бўлган барча алкоголсиз ичимликларга татбиқ этиш таклиф этилди. Газсиз ширин чой, мева шарбатлари, саноат усулида ишлаб чиқарилган компотлар ва таркибида шакар бўлган бошқа газсиз ширин ичимликларга (морс, лимонад, квас) 1 литр учун 500 сўм миқдорида акциз солиғи белгилаш таклиф этилмоқда.
Таркибида ширинлаштирувчи ёки таъм берувчи-хушбўй моддалар бўлган газланган ва газланмаган ичимликларга акциз солиғини 1 литри учун амалдаги 500 сўмдан 300 сўмгача пасайтириш таклиф этилмоқда. Гап шакар ўрнига шакар ўрнини босувчи парҳез газланган ичимликлар ҳақида кетмоқда.
Тамаки маҳсулотлари
1 январдан бошлаб бошқа тамаки маҳсулотларига акциз солиғини ошириш таклиф этилмоқда: таркибида никотин бўлган суюқликка (вейплар учун) деярли 3 баравар - 1 мл учун 2000 сўм (670 сўм ўрнига), сигараларга - 20 минг сўм (6400 сўм ўрнига), иситиладиган тамакига - 1 кг учун 450 минг сўм (382 минг ўрнига), чекиладиган тамакиларга - 1 кг учун 600 минг сўм (382 минг ўрнига).