Фарғонада иситиш мавсуми бошланди

O‘zbekiston

Фарғона вилоятида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик таъминоти бериш тўғрисида ҳоким фармони имзоланди. Иситиш мавсумини бошлаш ишлари 28 октябрдан бошланган.

Фото: Ситуатив / Очиқ манбалар

Аввалроқ Ўзбекистонда иситиш тизими босқичма-босқич ишга туширилиши ҳақида ёзгандик. 1 ноябрдан Сурхондарё вилоятида кўп қаватли уйларга иссиқлик етказиб бериш ваъда қилинганди.

Жумладан, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров 2024 йил 28 октябрдан иситиш мавсумини бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат E-qaror порталида эълон қилинган [таҳририят тасарруфида мавжуд].

Кўрсатмаларга кўра, табиий газдан фойдаланиш имконияти бўлмаган аҳоли пунктларида суюлтирилган газ мавжудлигини таъминлаш керак.

Бундан ташқари, туманларнинг авария-тиклаш хизматлари зарур техника ва ускуналарни тайёрлаши керак.

Mavzuga oid materiallar