Фарғонада коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди

O‘zbekiston

Фарғонада «Фарғона вилояти электр тармоқлари» корхонасининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими бошлиғи ушланди. Амалдор ходимни 1000 доллар эвазига ишдан бўшатмасликка ваъда берган.

Фото: Взгляд.uz

Фарғонада «Фарғона вилояти электр тармоқлари» корхонасининг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими бошлиғи ҳибсга олинди. У минг доллар миқдорида пора олишда айбланмоқда.

Амалдор пул эвазига туман электр тармоқлари корхоналаридан бирининг бош муҳандисини 2024 йилда йўл қўйган қоидабузарликлари учун ишдан бўшатмасликка ваъда берган.

Тергов маълумотларига кўра, ноқонуний фаолиятда корхона кадрлар бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган. Иккала айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш танланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Mavzuga oid materiallar