
Фарғонада коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга тушди
Фарғонада «Фарғона вилояти электр тармоқлари» корхонасининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими бошлиғи ушланди. Амалдор ходимни 1000 доллар эвазига ишдан бўшатмасликка ваъда берган.