
Тошкентда болани калтаклаган ўқитувчи яна бир жанжал учун 7 суткага қамалди
Олтинчи синф ўқувчисини дўппослаган ўқитувчи эртаси куни қизи ўқийдиган мактаб директорининг ўринбосарига мушт туширди. Суд унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдорида жарима тайинлади.