
Андижондаги цемент заводига нисбатан антидемпинг иши очилди
Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилоятида ишга туширилган Shangfeng — Bridge of Friendship заводига нисбатан антидемпинг иши қўзғатди. Фарғона водийсида фаолият юритаётган бошқа цемент ишлаб чиқарувчилари завод маҳсулотни таннархидан арзон сотаётганидан шикоят қилди.