Mavzuga oid materiallar: АЁҚШ

Суюлтирилган газ нархларининг ошишига чекловлар жорий этилди

O‘zbekiston

6 ноябрдан бошлаб Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан суюлтирилган газ нархларининг ошишига чекловлар ўрнатилди. Шунингдек, сотувчининг бошланғич нархидан 20 фоизгача бўлган чегара белгиланди.

Тошкент вилоятида бир нечта АЁҚШ сифатсиз бензин сотди

O‘zbekiston

Оҳангарон туманидаги АЁҚШда дизель ёқилғиси пластик идишларда сақланди ва ностандарт контейнерларга қуйилди. Шунингдек, ушбу станцияда сотилаётган бензин сифат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланди. Аниқланган муаммолар бартараф этилмагунча, ушбу ёқилғи қуйиш шохобчалари биржа савдоларида қатнаша олмайди.

Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчалари фаолиятини онлайн кузатиб бориш имконини берувчи мобил иловани ишга туширади

O‘zbekiston

Энергетика вазирлиги 1 декабрга қадар ҳайдовчиларга қайси АЁҚШларда газ борлигини ва қайсиларида газ вақтинча йўқлигини реал вақт режимида кўришга ёрдам берадиган мобил иловани ишга туширади. Шунингдек, илова ҳар бир станциянинг иш вақти ва юкланганлик даражаси ҳақидаги долзарб маълумотларни акс эттириш функцияси билан таъминланади.