
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими ўз ходимларини ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қўл остидагиларни ҳақоратлагани акс этган аудиоёзув тарқалди. Воқеа туман раҳбарининг қурилиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосарлари билан ўтказган йиғилишида содир бўлган. Туман раҳбарига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланди.