
Тошкент вилоятида доривор гиёҳлар ишлаб чиқариш корхонаси очилди
Тошкент вилоятида янги лойиҳа ишга туширилди. Қиймати $4,6 млн бўлган лойиҳа Жанубий Кореялик инвесторлар кўмагида амалга оширилди. Завод йилига 250 тоннагача маҳсулот, жумладан, узум уруғидан дори-дармон ишлаб чиқаради. Жорий йилда 200 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.