
Ўзбекистонда Central Asia Retail Week халқаро чакана савдо ва электрон тижорат форуми ўтказилади
Тошкентдаги «Intercontinental» меҳмонхонасида 16 октябрь куни Central Asia Retail Week халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми бошланади. Россия ва хорижий e-commerse бозорларининг 200 дан ортиқ маърузачилари ва 1500 нафар иштирокчиси стратегик сессиялар ва мунозара майдончаларида қатнашади.