
ОАВ: Исроил ядровий ёки нефть объектларига эмас, Эроннинг ҳарбий объектларига зарба беради
Американинг Washington Post нашри Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эроннинг фақат ҳарбий объектларига ҳужум қилиш ниятида эканини маълум қилди. Аввалроқ баъзи оммавий ахборот воситалари Исроил Эроннинг нефть ва ядро объектларига зарба бериши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. АҚШ президенти Байден буни қоралади.