
Қаҳвахона, ресторан ва меҳмонхоналар учун кешбэклар, кимошди савдосидаги ерлар ҚҚСсиз ва бошқалар: Солиқ қўмитаси президент фармонини амалга оширади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Ўшанда Мирзиёев айрим соҳаларда, хусусан, умумий овқатланиш ва туризмда ҚҚСнинг бир қисми қайтарилишини эълон қилган эди. Дастлабки ўзгартиришлар жорий йилнинг октябрь ойидан кучга киради.