
Қўқонда сўнгги уч йилда қурилган 17 та кўп қаватли уй етарли эмас — Мирзиёев
Қувадаги учрашувда Ўзбекистон Президенти ҳозирда «Янги Ўзбекистон» лойиҳасини қуриш учун турли шаҳарлардан ер ажратилаётгани, бироқ Қўқон, Марғилон каби шаҳарлар ва вилоят марказларидаги маҳаллалар аввалгидек қолаётганини таъкидлади. Унга кўра, уч йил ичида Қўқон шаҳрида бор-йўғи 17 та кўп қаватли уй қурилган.