Таниқли ўзбек микробиологи иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишда микробларнинг асосий роли ҳақида гапирди
Тошкентда 2-4 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган «Креатив иқтисодиёт» конференциясида микробиолог ва Ўзбекистон-Хитой лабораторияси раҳбари Дилфуза Эгамбердиева микробиология соҳасидаги илмий ютуқлардан фойдаланиш экологик муаммоларни ҳал қилишга сезиларли ҳисса қўшиши мумкинлигини айтди.