Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТ грантидан қимматбаҳо автомобиль сотиб олди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)дан «Ўзбекистоннинг қурғоқчиликдан зарар кўрган экотизимларидаги яйловлар ва ўрмонларни барқарор бошқариш» учун грант олди. Бироқ идора аввало ўзига Kia Carnival русумли автомобилни тахминан 600 млн сўмга харид қилди.