Илон Маск: Neuralinkʼдан яна бир имплант беморга жойлаштирилди
Америкалик тадбиркор Илон Маск Neuralink имплантини ўрнатиш бўйича иккинчи муваффақиятли тажрибани эълон қилди. Миясига чип ўрнатган биринчи одам 29 ёшли Нолан Арбо бўлиб, у имплантацияни январь ойи охирида олган. Жорий йил охиригача чипни имплантация қилишни режалаштираётган беморлар сони ўнтага етади, деди Маск.