Ўзбекистонда автомобилни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномани онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин бўлди
Ўзбекистонда энди уйдан чиқмасдан автомашинани тасарруф этиш (шу жумладан, сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) учун нотариусдан ишончнома беришингиз мумкин. Яна иккита нотариал хизмат онлайн форматга ўтказилди.