Очлик даражаси энг паст давлатлар қаторига Ўзбекистон кирди
Global Hunger Index тадқиқоти маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 2,5 фоиздан камроғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекади. 6,5% болаларда ўсишдан орқада қолиш, 2,4% болаларда эса озиб кетиш кузатилди. Беш ёшгача бўлган болалар ўлими 1,3% дан ошмайди.