
Сафия Бурхонова учинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди
Ядро улоқтиришда иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сафия Бурхонова 14,12 метр натижа кўрсатиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи кумуш медални қўшиб қўйди. Аввалроқ у Рио-2016 Паралимпия ўйинларида кумуш, 2020 йилда Токиода олтин медални қўлга киритганди.