
Нетаньяху Рафаҳдаги зарба «фожиали воқеа» эканини айтди ва ҲАМАСга қарши урушни давом эттиришга ваъда берди
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат ҲАМАС гуруҳига қарши ҳарбий амалиётларни давом эттиришини айтди. У Рафаҳ қочқинлар лагерига ҳаво ҳужуми уюштирилгани ортидан халқаро танқидларга қарамай шундай баёнот берди. Ҳужум оқибатида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди ва куйиш тан жароҳатларини олди.