Марказий Осиё компаниялари санкциялар таъсирида: Буюк Британия ва АҚШ Россияни қўллаб-қувватлаганлик учун чораларни кучайтирмоқда

Dunyo

Буюк Британия томонидан киритилган санкциялар Uzstanex LLP ва The Elite Investment Group компанияларига ҳам таъсир кўрсатди. Шунингдек, санкциялар рўйхатига CPS Energy LLP, TOO TawKZ va Rabadaziya LLP ҳам киритилди. Бу компаниялар Украинани беқарорлаштиришга қаратилган ускуналарни Россияга етказиб беришда иштирок этганлиги боис шубҳа остига олинган.

Фото: Очиқ манбалар

7 ноябрь куни Буюк Британия ўз санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир нечта компанияларини қўшди. Улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда савдо ва дастгоҳларни созлаш билан шуғулланувчи СтанехГроуп холдинги таркибига кирувчи Uzstanex LLP ҳам бор. Буюк Британия ҳукумати санкцияларни жорий этишни Узстанех молиявий ва технологик ёрдам кўрсатиш орқали Украинани беқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларда қатнашган бўлиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Шунингдек, Қозоғистоннинг CPS Energy LLP, TOO TawKZ va Rabadaziya LLP компаниялари ҳам худди шундай айбловлар асосида Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилди.

Таъкидлаш жоизки, АҚШ бир ҳафта олдин Uzstanex’ни ўз санкциялар рўйхатига киритган эди. АҚШ Молия вазирлиги маълум қилишича, компания Европадан дастгоҳларнинг расмий қабул қилувчиси бўлган, кейинчалик улар Хитойнинг Shanghai Winsun Imp and Exp Co Ltd компанияси орқали Россияга жўнатилган.

Бундан ташқари, АҚШ санкциялари саноат ускуналари ва электр қурилмалари етказиб берувчи The Elite Investment Group компаниясига ҳам таъсир кўрсатди. 2024 йилнинг март ойидан май ойигача компания Россияга тахминан 190 минг доллар қийматидаги маҳсулотларни, жумладан электр трансформаторларини жўнатди. Бу маҳсулотлар қаторида илгари АҚШ санкциялари остида бўлган Россиянинг «GTS Grupp» МЧЖ компанияси учун ҳам ускуналар етказиб берилган.

Mavzuga oid materiallar