Ўзбекистон КХДРдан ғалабани тортиб олди
19 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Лаосда бўлиб ўтадиган нейтрал майдонда Шимолий Корея терма жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ўйин 0:1 ҳисобида якунланди. Ягона голни Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев киритди.