
1 сентябрдан бошлаб ЙҲҚ жарималари бўйича онлайн тарзда шикоят қилиш мумкин бўлади
Сентябрь ойидан бошлаб ягона давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар устидан электрон тарзда шикоят қилиш мумкин бўлади. Апелляция кўриб чиқилаётган вақтда жаримани чегирма билан тўлаш муддати тўхтатилмайди.