Фуқаролар 1 сентябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан қабул қилинган қарорлар юзасидан Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига сўров юборишлари мумкин бўлади.
Бу Вазирлар Маҳкамасининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан қабул қилинган қарорлар ва юборилган билдиришномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларига электрон мурожаатлар бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида назарда тутилган.
Маъмурий регламентга кўра, аризачи ЯИДХП орқали апелляция юборади ва далилларни илова қилиш ҳуқуқига эга.
Шуни таъкидлаш керакки, мурожаатни кўриб чиқиш вақтида чегирма билан жарима тўлаш муддати тўхтатилмайди.
Умумий қоидага кўра, аризани кўриб чиқиш муддати 5 кун. Агар қўшимча ўрганиш талаб этилса, ариза 10 кун ичида кўриб чиқилади.
Мурожаатга жавоб ҳам ЯИДХП орқали юборилади. Бундай ҳолда, такрорий ариза кўриб чиқилмайди.