
Ўзбекистонда баданга енгил шикаст етказганлик учун жазо енгиллаштирилади
Олий Мажлис Сенати қонунни маъқуллади, унга кўра баданга енгил шикаст етказиш Жиноят кодексидан Маъмурий жавобгарлик кодексига ўтказилади. Шунингдек, янги саралаш мезонлари қўшилади ва ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доираси кенгайтирилади.