Олий Мажлис Сенати Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартишлар киритиш бўйича қонунни маъқуллади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзгартишларга кўра, оғир оқибатларга олиб келмасдан, баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят жиноят тоифасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибига ўтказилади. Шунингдек, янги саралаш мезонлари қўшилади ва ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доираси кенгайтирилади.
Мазкур қонун фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, мамлакатдаги жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ярашув институти имкониятларини кенгайтиришга қаратилган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис сенаторлари «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қонунни маъқуллаган эди. Шунингдек, энергия тежаш ва энергия самарадорлиги талабларини бузганлик ва ресурсларни ортиқча сарфлаганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.