Тошкент вилоятининг Чиноз туманида балиқчилар Яллама кўли қирғоғида ўлик балиқлар уюмига дуч келди.
Гувоҳларнинг қайд этишича, қирғоқ оғирлиги 1 дан 10 килограммгача бўлган ўлик балиқлар, асосан сазанлар билан тўлган.
Воқеа жойига Экология бошқармаси ходимлари етиб бориб, кўл қирғоғида жуда кўп ўлик балиқ борлигини тасдиқлади.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бир неча кун аввал номаълум тадбиркор Яллама кўлига оқиб ўтадиган Бўзсув канали соҳилига сифатсиз балиқларни ташлаб кетгани аниқланган. Воқеага ойдинлик киритиш ва тадбиркорни қидириш мақсадида ходимлар ички ишлар органларига мурожаат қилган. Унинг шахси аниқлангач, қонуний чоралар кўрилади.
Тошкент вилоятидаги кўл қирғоғида ўлик балиқлар уюми топилди
Тошкент вилояти Чиноз туманида балиқчилар Яллама кўли қирғоғида ўлик балиқлар уюмини топди. Экология бошқармаси инспекторлари воқеа жойига бориб, аҳолидан номаълум шахс балиқни машинадан улоқтирганини аниқлади, у қидирувга берилган.